O’ZBEKISTON
SUG’URTA BOZORINING PROFESSIONAL
ISHTIROKCHILARI UYUSHMASI



АССОЦИАЦИЯ
ПРОФЕССИОНАЛЬНЫХ УЧАСТНИКОВ
СТРАХОВОГО РЫНКА УЗБЕКИСТАНА
RU UZ

Главная > Аъзо бўлиш шартлари ва сертификат намунаси



Аъзо бўлиш шартлари ва сертификат намунаси

Уюшма Уставини тан олувчи ва унинг талабларини бажарувчи суғурта бозори профессионал иштирокчилари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан фаолият юритувчи бошқа субъектлар Уюшма аъзоси бўлиши мумкин. Аъзоликка қабул қилиш Уюшма Уставида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Уюшма аъзоларига Уюшма Кенгаши томонидан ўрнатилган намунадаги аъзолик гувоҳномаси берилади. Уюшмада Уюшма аъзоларининг реестри юритилади.

Уюшмага кириш тўғридан-тўғри, шунингдек суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларининг бошқа бирлашмалари (уюшма, иттифоқ) орқали амалга оширилиши мумкин. Бирлашма ўзининг таркибига кирувчи суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг номидан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига, аъзоликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги келишув имзоланиб, кириш ва йиллик аъзолик бадаллари тўланганидан сўнг эга бўлади.

Уюшма аъзолари юридик шахс бўлиб, фаолият юритишда мустақилдирлар. Уюшма аъзолари Уюшма олдида бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.

Уюшма аъзолигига қабул қилиш Уюшма Бош директори номига берилган аризага биноан Кенгаш қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Кенгаш номзодни аъзоликка қабул қилиш мақсадга мувофиқ деб топса, Уставда белгиланган миқдорда ва муддатда аъзоликка кириш ва йиллик аъзолик бадали тўловларини амалга оширгач, Уюшманинг аъзоси ҳисобланади.

Уюшма аъзоси ўз хоҳишига кўра аъзоликдан чиқиш ҳуқуқига эга.

Уюшма аъзолигидан чиқиш унинг ёзма аризасига асосан амалга оширилади. Уюшма аъзоси томонидан Уюшма аъзолигидан чиқиш тўғрисида ариза берилганидан сўнг, уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, Уюшма қуйидагиларга мажбур:

а) аъзоликдан чиқувчи ва Уюшма ўртасида тузилган мавжуд шартномалар бўйича тегишли ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

б) аъзоликдан чиқувчининг Уюшманинг бошқа аъзолари, шунингдек Уюшма олдидаги мавжуд мажбуриятларини бажариш тартибини белгилаш;

в) аъзонинг Уюшма аъзолигидан чиқиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

Юқоридаги масалалар ҳал этилгач, Уюшма Кенгаши Қарори билан Уюшма аъзоси аъзоликдан чиқарилганлиги тасдиқланади.

Уюшма аъзоси Уюшма таъсис ҳужжатларида белгиланган қоидаларни бир-неча маротаба қўпол равишда бузилишига йўл қўйса ёҳуд ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда Кенгаш томонидан мажбурий равишда аъзоликдан чиқарилиши мумкин.

Уюшма аъзоси ихтиёрий ёки мажбурий равишда Уюшмадан чиқарилганида, унга аъзолик даврида киритилган кириш ва аъзолик бадаллари қайтарилмайди.

Уюшма Аъзоси ихтиёрий ёки мажбурий равишда Уюшмадан чиқарилса, Уюшма таъсис ҳужжатларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши лозим.

Уюшма аъзосининг айби билан Уюшма томонидан учинчи шахсларга етказилган зарар, Умумий йиғилиш қарорига мувофиқ, зарар учун жавобгар аъзо томонидан 10 (ўн) кун ичида тўлиқ қопланади.

 

Ишонч телефони
(+998 71) 266-27-38


Қўмиталар ва Ишчи гуруҳлар

Қонунчилик

Уюшма ҳузуридаги Ҳакамлик суди

Актуар Консалтинг

Суғурта компаниялари рейтинги




  Уюшма ҳақида
  Қўмиталар ва Ишчи гуруҳлар
  Қонунчилик
  Уюшма ҳузуридаги Ҳакамлик суди
               
  Актуар Консалтинг
  Ўқув маркази
  Расмлар

Тадбирлар

Суғурта янгиликлари

Бўш иш ўринлари

Муҳокамадаги ҳужжатлар
  Суғурта компаниялари рейтинги

ИБФЖМСҚ ва ТФЖМСҚ бўйича маълумотлар базаси