O’ZBEKISTON
SUG’URTA BOZORINING PROFESSIONAL
ISHTIROKCHILARI UYUSHMASI



АССОЦИАЦИЯ
ПРОФЕССИОНАЛЬНЫХ УЧАСТНИКОВ
СТРАХОВОГО РЫНКА УЗБЕКИСТАНА
RU UZ

Главная > Уюшманинг ижро дирекцияси



Уюшманинг ижро дирекцияси

Уюшманинг ижро органи Ижро дирекцияси ҳисобланади.

Ижро дирекциясини Кенгаш томонидан уч йил муддатга сайланадиган Уюшма Бош директори бошқаради.

Бош директор Кенгаш ва Аъзоларнинг умумий йиғилишига ҳисобот беради. Аъзоларнинг умумий йиғилиши ва Кенгаш қарорлари Бош директор учун мажбурий ҳисобланади.

Уюшманинг Бош директори Уюшманинг жорий ишига ушбу Устав, Кенгаш қарорлари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигигига мувофиқ, ҳамда Бош директор билан тузиладиган меҳнат шартномасида белгиланган ваколат ва ҳуқуқлар доирасида якка тартибда раҳбарлик қилади. Уюшманинг Бош директори ўз вазифасидан муддатидан олдин Кенгаш ёки Аъзоларнинг умумий йиғилишининг кўпчилик овози асосида қабул қилинган қарори асосида озод этилиши мумкин.

Бош директор билан Уюшма ўртасидаги меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунлари ҳамда Бош директор билан тузиладиган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.

Уюшманинг Бош директори Уюшма номидан ишончномасиз фаолият юритади. Уюшма манфаатларини барча маҳаллий ва хорижий ташкилотларда, корхоналарда ва муассасаларда ҳимоя қилади. Уюшманинг мулкини тасарруф этади, шартномалар, шунингдек меҳнат шартномаларини тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисоб ва бошқа рақамларни очади, маблағларни тасарруф этади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Аъзолар умумий йиғилиши ва Кенгаш ваколатига киритилган вазифалардан бошқа вазифаларни амалга оширади.

Келиб тушган ва сарфланган маблағлар тўғрисида Кенгаш ва Умумий йиғилишга йиллик ҳисобот беради.

Уюшма аъзоларининг навбатдаги ва навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилишини ташкил этади.

Уюшма Бош директори ваколат ва вазифаларига қуйидагилар киради:

а) мавжуд маблағлар доирасида Уюшма фаолиятини моддий-техникавий таъминлаш;

б) Уставда назарда тутилган фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча моддий ва молиявий манбаларни жалб қилиш;

в) уюшма таркибий тузилмалари штатлар жадвалини ва уларнинг лавозим йўриқномалари ҳамда мажбуриятларини тасдиқлаш;

г) Уюшма ходимларига раҳбарлик қилиш, Уюшма таркибий тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш, ҳисоб юритилишини ташкил қилиш;

д) умумий йиғилиш ва Кенгаш ваколатида бўлмаган кадрларга оид - ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқларни (фармойишларни), шу жумладан, Уюшма ходимларини лавозимларга тайинлаш, уларни бошқа лавозимга ўтказиш ёки ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқларни чиқаради ҳамда кўрсатмалар беради, рағбатлантириш ва маъмурий жазолаш чораларини кўриш, ҳамда бошқа масалаларни ҳал этиш.

Уюшма Бош директори Уюшма фаолиятига оид долзарб масалани ҳал этиш учун Кенгашга Умумий мажлис чақириш тўғрисида таклиф киритади.

Уюшма Бош директори Уюшма фаолияти билан боғлиқ юзага келган бошқа масалалар юзасидан ва мазкур устав билан умумий йиғилиш ва Кенгаш ваколатлари доирасига киритилмаган ўзга ваколатларини қонунчилик доирасида амалга оширади.

 

Ишонч телефони
(+998 71) 266-27-38


Қўмиталар ва Ишчи гуруҳлар

Қонунчилик

Уюшма ҳузуридаги Ҳакамлик суди

Актуар Консалтинг

Суғурта компаниялари рейтинги




  Уюшма ҳақида
  Қўмиталар ва Ишчи гуруҳлар
  Қонунчилик
  Уюшма ҳузуридаги Ҳакамлик суди
               
  Актуар Консалтинг
  Ўқув маркази
  Расмлар

Тадбирлар

Суғурта янгиликлари

Бўш иш ўринлари

Муҳокамадаги ҳужжатлар
  Суғурта компаниялари рейтинги

ИБФЖМСҚ ва ТФЖМСҚ бўйича маълумотлар базаси