O’ZBEKISTON
SUG’URTA BOZORINING PROFESSIONAL
ISHTIROKCHILARI UYUSHMASI



АССОЦИАЦИЯ
ПРОФЕССИОНАЛЬНЫХ УЧАСТНИКОВ
СТРАХОВОГО РЫНКА УЗБЕКИСТАНА
RU UZ

Главная > Суғурта янгиликлари



Суғурта янгиликлари

15.02.2018

"Ўзагросуғурта" АЖ юртимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар кенгаши комиссияси делегацияси билан учрашувда иштирок этди


2018 йил 13 февралда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар Кенгаши комиссияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Россия Давлат Думасининг депутати, «Родина» партиясининг раиси А.Журавлев, Давлат миллий сиёсатининг ахборот кўмаги Комиссиясининг масъул котиби А. Худолеев, «Российский конгресс народов Кавказа» ижтимоий ҳаракати Олий кенгашининг раиси А.Паскачев, Санкт-Петербург шаҳри меҳнат ва аҳоли бандлиги Қўмитаси раиси Д.Чернейко, шунингдек Санкт-Петербургдаги «Центр трудовых ресурсов» давлат автоном муассасаси, “Ҳуқуқ ва миллий хавфсизлик институти” вакиллари, муҳожирлик ҳуқуқи, социология соҳаси олимлари, касаба уюшмалари, тадбиркорлар ва иш берувчилар, солиқ, сертификатлаш соҳалари вакиллари қатнашдилар.

Ўзбекистон томондан учрашувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тижорат банклари билан бир қаторда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг масъул ходимлари иштирок этдилар.

Иштирокчилар томонидан, меҳнат миграцияси соҳасидаги биргаликдаги ҳамкорлик стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эгалиги, Ўзбекистон ва Россия манфаатлари ҳамда эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилда амалга оширилган Россияга расмий ташрифи давомида қатор муҳим битим ва шартномалар имзоланган бўлиб, уларнинг орасида меҳнат миграцияси ва ишчиларни ташкилий танлаб олиш борасидаги битимлар ҳам мавжуд. Бу битимлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни, шу жумладан меҳнат миграцияси ва миллатлараро алоқаларни сифат жиҳатидан юқори даражага олиб чиқади.

Бўлиб ўтган учрашувда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти амалга оширилаётган меҳнат миграцияси жараёнларида фуқароларнинг ижтимоий химоясини таъминлашга қаратилган ўзининг бир қатор суғурта турларини таклиф этди.  

Учрашув ўзаро тушуниш ва ташкилий меҳнат миграцияси масалаларини конструктив муҳокама қилиш шароитида ўтди.


 

Ишонч телефони
(+998 71) 266-27-38


Қўмиталар ва Ишчи гуруҳлар

Қонунчилик

Уюшма ҳузуридаги Ҳакамлик суди

Актуар Консалтинг

Суғурта компаниялари рейтинги




  Уюшма ҳақида
  Қўмиталар ва Ишчи гуруҳлар
  Қонунчилик
  Уюшма ҳузуридаги Ҳакамлик суди
               
  Актуар Консалтинг
  Ўқув маркази
  Расмлар

Тадбирлар

Суғурта янгиликлари

Бўш иш ўринлари

Муҳокамадаги ҳужжатлар
  Суғурта компаниялари рейтинги

ИБФЖМСҚ ва ТФЖМСҚ бўйича маълумотлар базаси