O’ZBEKISTON
SUG’URTA BOZORINING PROFESSIONAL
ISHTIROKCHILARI UYUSHMASI



АССОЦИАЦИЯ
ПРОФЕССИОНАЛЬНЫХ УЧАСТНИКОВ
СТРАХОВОГО РЫНКА УЗБЕКИСТАНА
RU UZ

Главная > Суғурта янгиликлари



Суғурта янгиликлари

05.03.2018

"Ўзбекинвест" миллий суғурта компаниясининг Тошкент шаҳар филиалида фуқаролар мурожаатларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди


“Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясининг Тошкент шаҳар филиалида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш самарадорлигини ошириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Компаниянинг Тошкент шаҳар филиали раҳбарияти, мижозлар иштирок этган тадбирда таъкидландики, бугун ҳар бир ташкилот ва корхона ўз фаолиятини ривожлантириш ҳамда маълум ютуқларни қўлга киритишдан манфаатдор. Бунда эса улар хизмат кўрсатаётган субъектларнинг фикр-мулоҳазаси, таклиф ва танқидлари ўта муҳимдир. Турли мақомдаги мижозларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқларини кафолатлаб келаётган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мана шундай иккитомонлама муносабатларнинг ошкора, холис ва самарали ўтишини таъминламоқда.

Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар тартибга солингани, «электрон мурожаат» асослари ҳуқуқий мустаҳкамлангани ўз навбатида, тизимнинг суғурта компанияларида ҳам намунали ижро этилишига омил бўлмоқда.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат ижросини таъминлаш бўйича «Ўзбекинвест» компаниясида ҳам тизим шакллантирилган. Хусусан, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун ижроси юзасидан Компания ўзининг ички тартибини ишлаб чиққан бўлиб, бунда мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш, кўриб чиқилишини назорат қилиш масалалари белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Компания тизимида бош директор виртуал қабулхонаси, ишонч телефон, туну кун ишловчи диспетчерлик хизмати, веб-сайтда «Мурожаатларни кўриб чиқиш», «Савол-жавоб» каби рукнларнинг мавжудлиги аҳоли билан ишлаш борасида ўз самарасини бермоқда.

Ушбу йўналишдаги ишларни янада самарали ташкил этиш, Компания тизимида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишнинг натижадорлигини ошириш мақсадида тасдиқланган режага мувофиқ жойларда мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича сайёр йиғилишлар ҳам ўтказилмоқда.

Давра суҳбатида «Ўзбекинвест» компанияси масъул ходимлари томонидан иштирокчиларга «Жисмоний ва юридик шаxсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти, ушбу йўналишда Компания тизимида амалга оширилаётган ишлар, суғурта ҳодисалари юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, Тошкент шаҳри филиали томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда иштирокчиларни жисмоний ва юридик шаxсларнинг мурожаатлари, суғурта шартномасини тузиш, суғурта ҳодисаси юз берган ҳолатларда мижозларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ ва бошқа қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати


 

Ишонч телефони
(+998 71) 266-27-38


Қўмиталар ва Ишчи гуруҳлар

Қонунчилик

Уюшма ҳузуридаги Ҳакамлик суди

Актуар Консалтинг

Суғурта компаниялари рейтинги




  Уюшма ҳақида
  Қўмиталар ва Ишчи гуруҳлар
  Қонунчилик
  Уюшма ҳузуридаги Ҳакамлик суди
               
  Актуар Консалтинг
  Ўқув маркази
  Расмлар

Тадбирлар

Суғурта янгиликлари

Бўш иш ўринлари

Муҳокамадаги ҳужжатлар
  Суғурта компаниялари рейтинги

ИБФЖМСҚ ва ТФЖМСҚ бўйича маълумотлар базаси